IKEA қандай қилиб харидорларни кўпроқ пул сарфлашга мажбур қилади?
Компаниянинг йиллик савдо ҳажми 50 млрд долларга тенг, унинг катта қисми эса олдиндан режалаштирилмаган харидлар улушига тўғри келади.

Фото: Reuters
The Hustle журналисти Трунг Фан IKEA компанияси савдо ҳажми юқори бўлишининг сабаблари ҳақида фикр юритди.
Мебелни йиғилмаган ҳолда сотади
Бундан кўзланган мақсад – уни мижозларнинг ўзи йиғиши. Ҳарвард институти 2011 йилда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, одамлар ўзи йиғган буюмларни кўпроқ қадрлайди. Бунинг учун эса ҳатто 63 фоиз кўпроқ ҳақ тўлашга ҳам тайёр. Бу “IKEA эффекти” деб аталади, деб ёзади Фан.

Шаҳар четида дўконлар очади
Узоқ йўлдан кейин вақт беҳуда кетмаслиги учун одамда яна нимадир харид қилиш истаги пайдо бўлади.

Харид вақтини ортга суради
Дўконда секциялар жойлашуви ҳам онгостига таъсир кўрсатади: дастлаб интерьернинг 50 дан ортиқ намуналари намойиш этилган кўргазма залидан ўтиш керак. Савдо залигача бўлган масофа 1 км.дан ортиқ. Ва ниҳоят, харид – босиб ўтилган масофа учун мукофот.

Дўконни лабиринтга айлантиради
Ўтиш жойлари мавжуд бўлишига қарамасдан, заллар харидор барча товарларни кўриб туришига мослаб қурилган. Лабиринтдан ўтиш ҳам харидлар аҳамиятини оширади.

Полга кўрсаткич белгиларини чизиб қўяди
Дўконнинг ўзи харидорга қаерга боришни кўрсатиб беради. Бу эса инсонни руҳий жиҳатдан қуролсизлантиради ва навбатдаги харид сари бошлайди.

Кўргазма залларида казинодаги каби деразалар йўқ
Харидор вақт ва муҳит ҳиссини йўқотиб, бор эътиборини харидга қаратади.
Атрофга кичик нарсаларни жойлаштиради
Қиммат товарлар ёнида кичик буюмлар арзондек туюлади, ҳаттоки арзон бўлмаса ҳам. Дўкон лабиринтсимон бўлгани учун харидор товарни бу жойга қайтиб келмасам керак деган фикрда харид қилади. Мана шундай туртки билан амалга оширилган бир харид иккинчисига уланиб кетади.
Мижозларга харидлар рўйхатини тузиб олишни таклиф қилади
Бу муҳим нарсаларни эсдан чиқармасликка ёрдам беради. Лекин бу ерда бошқа ҳийла ҳам бор: одам доимо рўйхатдаги барча нарсаларни харид қилишни истайди.

Дўконда қаҳвахона очади
У ерда харидорлар дам олишади ва харидлар ҳақида суҳбатлашади. Одамларнинг дўконда узоқроқ қолишлари муҳимроқ. Қаҳвахона компания учун қўшимча пул ишлаш манбайи: IKEA йилига 1 млрд донадан кўпроқ фрикаделька сотади.
“Оч қоринга бизнес қила олмайсиз”
Ингвар Кампрад, IKEA асосчиси
Оддий қадоқдан фойдаланади
IKEA компаниясининг демократик дизайни ва скандинавча минимализм эстетикаси ҳатто ўрамларда ҳам мавжуд. Мустақил йиғиш нархни пасайтиради, бироқ харидор кўз ўнгида унинг аҳамиятини оширади. Натижада бу муваффақиятли харид сифатида қабул қилинади.
Ҳамма жойга кўзгулар жойлаштиради
Бу ижобий ҳислар уйғотиш мақсадида қилинади. Трунг Фаннинг ёзишича, дўконлардаги кўзгулар ҳам бир ҳийла: одамлар нарциссизмга мойил бўлиб, ўз аксларидан кўз уза олмайди.
Кассалар ёнида долчинли булочкалар сотади
Ҳид хотираларни уйғотади ва у ассоциатив хотиралар билан узвий боғлиқ. Шунинг учун IKEA харид учун ёқимсиз бўлган тўлов фурсатини пишириқларнинг тинчлантирувчи иси билан боғлайди.
Vc.ru сайтидан олинди.
Мавзуга оид

23:14 / 12.01.2025
Полшада ўтган йил йўқолган миналар IKEA дўконидан топилди

13:26 / 28.06.2024
Газета: IKEA концерни Украинага қайтяпти

14:53 / 16.09.2021
«Бу фақат таклиф сифатида айтилган» — Даврон Ҳидоятов президентга тақдим этилган, лекин очилиши рад этилган IKEA мебел фабрикаси ҳақида

12:46 / 19.03.2021