Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Сурияга ракета ҳужуми уюштирди
Исроил Фаластиннинг шимолий тарафидан «ер-ер» синфидаги ракеталар билан муҳим аҳамиятга эга объектларга ҳужум уюштирган.
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри яқинига Исроил томонидан ракета ҳужуми амалга оширилди. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Исроил зарбаларини қайтармоқда, деб хабар берди SANA агентлиги.
Маълумотларга кўра, Исроил Фаластиннинг шимолий тарафидан «ер-ер» синфидаги ракеталар билан муҳим аҳамиятга эга объектларга зарба берган.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ҳужумни қайтарди ва бир нечта ракетани уриб туширди», — дейилади агентлик хабарида.
Хабарга қўшимча қилинишича, икки нафар ҳарбий яраланган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025