Жамият | 09:44 / 30.10.2021
3433
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бошқарувни йўқотиб йўл четидаги газ қувурига урилган Damas ёниб кетди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ҳаракатланиш пайтида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги газ қувурига урилган Damas ёниб кетган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Иллюстратив фото

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 октябрь куни соат 5:40ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шеробод тумани Қўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтган 1102-километрида Damas машинаси ёниб кетган.

Шеробод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 5:40да ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига ёнғин қутқарув бўлинмаси 5:45да етиб борган. 5:56да ёнғин ўчирилган. Аммо унгача Damas машинасининг салони ва кузов қисми ёниб кетган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Шеробод тумани Қорабоғ маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган Damas бошқарувни йўқотган. Сўнг йўл четидаги газ қувурига урилиб чақнаш оқибатида ёниб кетган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва вафот этмаган.

Мавзуга оид