Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ТИВ Душанбада Афғонистон қаршилик ҳаракати офиси очилиши тўғрисида маълумотга эга эмаслигини билдирди
Аввалроқ маҳаллий ОАВ Душанбада Афғонистон миллий қаршилик фронти офиси очилиши, ҳозирда офис биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Душанбада Афғонистон миллий қаршилик фронти офиси очилиши тўғрисида маълумотга эга эмас. Бу ҳақда мамлакат ТИВ ахборот ва матбуот департаменти маълум қилди.
«Бизда Тожикистонда Афғонистон миллий қаршилик фронти офиси очилиши тўғрисида маълумот йўқ», – дейилади департамент хабарида.
Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси матбуот котиби Ғуломҳусайн Раҳматий ҳам бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.
Аввалроқ маҳаллий ОАВ Душанбада Афғонистон миллий қаршилик фронти офиси очилиши, ҳозирда офис биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди.
Хабарда айтилишича, таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг офиснинг расман очилиши бўлиб ўтади.
Аҳмад Масъуд раҳбарлигидаги Афғонистон миллий қаршилик фронти 2021 йил августда «Толибон»га қаршилик кўрсатиш мақсадида тузилган. Аввалроқ ташкилот вакили Али Майсам Назарий АҚШда фронт офиси очилишига рухсат олингани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:55 / 14.05.2025