Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глазгода БМТнинг иқлим бўйича 26-анжумани ўз ишини бошлади
31 октябрда Шотландия пойтахти Глазгода иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг доиравий конвенциясининг 26-анжумани Climate Change Conference26 (COP26) ўз ишини бошлади. Унда 100дан кўпроқ давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирок этади.
Анжуманга Британия ҳукумати аъзоси ва анжуман раиси Алок Шарма ҳамда тадбирнинг ижрочи котиби, Мексиканинг собиқ ташқи ишлар вазири Патрисия Эспиноса старт берган.
Глазгога 196 та давлатдан 25 минг киши, жумладан, сиёсатчилар, журналистлар, нотижорат ташкилотлари ва бизнес вакиллари ташриф буюрган. Улар хавфсизлигини 10 минг полициячи таъминламоқда.
Анжуманнинг асосий иши 1 ноябрдан дунё етакчилари саммити билан бошланади. Юқори мартабали меҳмонлар Глазгога 31 октябр кечки пайт кела бошлайдилар. АҚШ президенти Жо Байден, Британия бош вазири Борис Жонсон, Франция президенти Эмманюэль Макрон, Италия бош вазири Марио Драги ва бошқалар Глазгога Римда ўтаётган “Катта йигирмалик” саммитидан келишади.
Анжуманга ташриф буюришни режалаштирган Британия қироличаси Елизавета II шифокорлар тавсиясига кўра унда иштирок этмайдиган бўлди. Анжуманда унинг ўрнига ўғли, шаҳзода Чарлз иштирок этади.
Аввалроқ анжуманга Хитой раиси Си Цзиньпин, Россия, Бразилия ва Мексика президентлари: Владимир Путин, Жаир Болсонару ва Андрес Мануэль Лопес Обрадор келмаслиги маълум бўлган.
БМТнинг иқлим анжумани ҳар йил ўтса-да ва COP26 ҳаттоки юбилей саммит бўлмаса-да, у алоҳида аҳамият касб этмоқда. Биринчидан, 2020 йилда ўтказилиши керак бўлган анжуман пандемия сабабли бир йилга қолдирилганди ва ташкилотчилар бир анжуман билан икки анжуман вазифаларини қамраб олиш қийин бўлаётганини тан олишган. Иккинчидан, 2015 йилда COP21’да иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви имзоланиши билан бошланган 5 йиллик даврга бир йиллик кечикиш билан якун ясалиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Глазгода конвенция томонлари бир нечта муваффақиятсиз уринишдан кейин Париж келишувини амалга ошириш қоидалари бўйича яна бир бор умумий тўхтамга келишга ҳамда “яшил энергетика”га ўтаётан энг кам ривожланган давлатларга йилига 100 млрд долларлик ёрдам берилишини таъминлашга уриниб кўришади.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
21:59 / 10.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
22:45 / 03.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади
16:43 / 20.04.2025