Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув таъминоти тизимига ноқонуний уланишлар сабаб 8,4 миллиард сўмлик зарар етказилган – «Ўзсувтаъминот»
Жорий йилнинг январь–август ойларида сув таъминоти ва оқова сув тизимларига 2798та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 8,4 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Ушбу давр давомида сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатлари юзасидан судларга 6120 нафар истеъмолчи томонидан етказилган жами 34 миллиард сўмлик зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тақдим этилган.
Аввалроқ 22 кун ичида 400 мингдан ортиқ хонадон истеъмолига тенг газ, шунингдек, ўтган 9 ойда 78 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани маълум қилинганди.
Шунингдек, Навоий ва Жиззахдаги 2 объектда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, етказилган зарар 365 млн 854 минг сўмни ташкил қилган.
Мавзуга оид
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
10:23 / 19.03.2025
715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик сув етиб боради
21:48 / 12.02.2025
“Аҳолини ичимлик сув билан 100 фоиз таъминлаш имконсиз” – “Ўзсувтаъминот” АЖ
17:35 / 12.02.2025