Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларга ижара пуллари тўлаб берилади, давлат грантлари ва қабул квоталари оширилади — 2022 йилда таълим соҳасидаги ўзгаришлар
2022 йилда 80 минг талабанинг ижара пулининг бир қисми бюджетдан тўлаб берилади. Республика бўйлаб 40та янги мактаб, 1600дан зиёд болалар боғчаси қурилади.
2022 йилда таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда 1 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
2022 йилда таълим тизимида кутилаётган янгиликлар:
- Таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган эди. Президент бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди.
- Келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилади.
- Чекка жойларда 1 минг 600 та болалар боғчаси ташкил этилади.
- Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қурилади ва 235 таси таъмирланади.
- Дарсликлар янгиланади ҳамда компютер синфлари очилади.
- Бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини оширилади.
- Давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия берилади.
- 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 ўқув йилда Ўзбекистонда таълим олаётган талабалар сони ярим миллион нафардан ошди.
Мавзуга оид
11:08 / 13.11.2021
Талаба дастурхони: сариёғ ва гўштга пул етмаган, буханка ва «ролтон»дан ўзга нарса йўқ(ми?)
16:42 / 11.11.2021
Талабаларнинг севимли транспорти: метро ва автобуслар билан боғлиқ айрим муаммолар
14:16 / 11.11.2021
Ўзбекистонда талабаларнинг 65 фоизи вакцина олди, қайси ҳудудлар етакчи?
12:29 / 08.11.2021