Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда ракета ҳужуми оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди
Яманда Ал-Жуба туманининг ҳусийчилар томонидан ракета билан ўққа тутилиши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ахборот вазири Муаммар ал-Ирёний маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, масжид ва диний марказга иккита баллистик ракета билан зарба берилган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор.
Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийчилар ўртасидаги қуролли ихтилоф 2014 йилдан бери давом этмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яман президенти қўшинларини ҳусийчиларга қарши курашида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ғарбда эса ҳусийчиларни Эрон қўллаб-қувватлаши айтиб келинади.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025