Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асакада фарзанди учун алимент тўламай юрган 2 нафар ота жиноий жавобгарликка тортилди
Улар фарзандлари моддий таъминоти учун ажратилган алиментларни ўз вақтида тўлашдан бош тортишган. Бу ҳақда МИБ Андижон вилояти бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг буйруғига асосан М.А.дан ундирувчи Я.З. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.
Бироқ, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлагани сабабли, Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими ходимлари томонидан жиноят ишлари бўйича туман судига киритилган тақдимномага биноан қарздор М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан хулоса чиқармаган М.А. белгиланган жазосини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алиментдан бўлган қарздорлигини тўламай юрган. Ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят ишини Асака туман суди кўриб чиқиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 11 ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Т.Ш.дан ундирувчи Т.З. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздорнинг ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келгани натижасида Т.Ш.нинг алиментдан бўлган жами қарзи 7 322 403 сўмни ҳосил қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Асака туман суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилиб, Т.Ш.га нисбатан 10 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025