Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Лазизбек Мулложонов арманистонлик боксчига мағлуб бўлиб, медалдан қуруқ қолди
Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Лазизбек Мулложонов чоракфинал жангини ўтказди.
+92 кг вазнли боксчимиз 1/4 финалдаги жангини арманистонлик Давид Чалоянга қарши ўтказиб, учинчи жангида 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Натижада, у бугун яримфиналга чиқа олмаган ўзбекистонлик 3-боксчига айланди.
Бунгача, вакилларимиздан -60 кг вазнли боксчимиз Абдумалик Халаков 1/4 финалда россиялик Всеволод Шумковни мағлуб этиб, яримфиналга чиққан ва дастлабки медални нақд қилганди.
Аввалроқ, -48 кг вазнли боксчи Нодиржон Мирзаҳмедов чоракфиналда қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, -75 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров эса таиландлик Випарон Жонгжохога мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди.
Маълумот учун, бугун, 2 ноябрь куни яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:
- -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)
- -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг).
Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024