Ўзбекистон | 16:21 / 02.11.2021
7205
8 дақиқада ўқилади

Маданият ва санъат жамғармаси ҳамда Алишер Усмонов жамғармаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар маълум қилинди

Ўзбекистонда маданий мерос институтларини яратиш бўйича Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти ташаббуси билан мамлакатнинг ниҳоятда бой тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ташаббусларни амалда бажариш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таниқли ҳомий ва хайриячи Алишер Усмонов асос солган “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда маданият муассасаларини яратиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширилмоқда.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

«Санъат, фан ва спорт» жамғармаси жаҳонга машҳур япон меъмори Тадао Андо муаллифлигидаги Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг дизайн концепцияларини ишлаб чиқиш, князь Романов собиқ қароргоҳини ҳамда Тошкентдаги Замонавий санъат марказини реконструкция қилиш, пойтахтдаги модернизм архитектурасини асраш - «Модернизм 20/21» лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Санъат музейи янги биносининг қурилиши

Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Давлат санъат музейи учун янги бино қуриш лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Приткцер мукофоти лауреати Тадао Андо сифат ва хавфсизликни таъминлашнинг энг юқори халқаро стандартларини ўзида мужассам этган ҳамда мамлакат тарихий меросини сақлаб қолиш ва Янги Ўзбекистоннинг янги маданий рамзи бўлишга қодир замонавий музей яратиш ғоясига асосланган музей биносини лойиҳалаш концепциясини ишлаб чиқди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Музейнинг дизайн концепцияси кутубхона, маъруза зали, кафе, парк, томдаги терраса, катта кўргазма майдони ва омборни ўз ичига олади.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:

«Бизнинг энг муҳим умумий вазифамиз – мамлакатимиз тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга етказишдан иборат. Шу билан бирга музей ва бошқа маданий муассасаларни яратиш, такомиллаштириш ва ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда миллий маданиятни янада ривожлантириш, Янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос хазиналарини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш, халқ оғзаки ижоди ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, мамлакатимизнинг жаҳон маданий майдонига фаол интеграциялашувини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда».

Князь Романов собиқ қароргоҳини реконструкция қилиш лойиҳаси

Вазирлар Маҳкамаси қарорини бажариш мақсадида 2019 йилдан бошлаб жамғарма томонидан князь Николай Романовнинг собиқ қароргоҳини реставрация қилиш ва уни кейинчалик Санъат музейи филиали сифатида фаолият кўрсатиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Ҳозирги вақтда дастлабки реконструкция концепцияси ишлаб чиқилган. У асосий бино ва унинг қанотларининг тарихий мақсадига мувофиқ меъморий режаси, санъат асарлари кўргазмаси экспозицияси режаси, ландшафт дизайни, ҳамда мавжуд фаввораларни реставрация қилиш режасини ўз ичига олади.

Лойиҳада асосий урғу жамоатчилик учун очиқ кўргазма майдонини яратишга қаратилади. Меҳмонлар нафақат музейга ташриф буюришлари, балки сарой боғи ҳудудида ҳам вақт ўтказишлари мумкин.

Архитектура лойиҳасини ишлаб чиқиш учун таниқли «Atelier Brückner GmbH» компанияси (Германия) жалб қилинди, ушбу компания муҳандислик ва архитектура ечимлари, кўргазма майдони дизайни, ҳамда қароргоҳ ландшафти дизайнини ишлаб чиқади.

Алишер Усмонов номидаги «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси директори Фотима Муҳомеджон:

«Санъат, фан ва спорт» жамғармаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармалари фаолияти маданиятни асраб-авайлаш ва юксалтиришга қаратилган. Ўзаро ҳамкорлигимиз имкониятларни кенгайтиради, ваколатлар даражасини ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар сонини оширади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Князь Романов саройини реставрация қилиш – бу Ўзбекистондаги йирик архитектура ғоялари доирасидаги биринчи лойиҳа бўлиб, Санъат, фан ва спорт жамғармасининг кўмагида яқин келажакда амалга оширилади. Ишимизни мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ йиллик тарихий алоқаларнинг ёрқин намунаси бўлган бинони реставрация қилишдан бошлаётганимиз рамзий маънога эга бўлди».

Тошкентдаги Замонавий санъат марказини реконструкция қилиш лойиҳаси

Тошкентдаги Замонавий санъат маркази – бу Марказий Осиёда замонавий маданиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун янги макондир. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида жамғарма «Studio KO» (Франция) меъморий бюроси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Яқин келажакда Замонавий санъат марказига айланадиган бино 1912 йилда барпо этилган. ХХ аср бошларида бу ерда шаҳарда биринчи трамвай тармоғи учун электр энергияси ишлаб чиқарадиган дизель электр станцияси бўлган. Айнан шу ердан Тошкент шаҳрини электрлаштириш бошланган. Ва айнан шу ердан замонавий Ўзбекистоннинг бадиий муҳитини янгилаш бошланади.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Режага кўра, таъмирлаш ишларидан сўнг, замонавий санъат маркази қуйидагиларни ўз ичига олади: кўргазма майдони, ўзгарувчан аудитория, кинотеатр, китоб дўкони, кутубхона, мастер-классларни ўтказиш учун майдон, кафе-ресторан, архив, очиқ жамоат жойлари, ходимлар учун офислар, омборхона.

Шунингдек, Замонавий санъат марказини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида, Тошкентнинг тарихий туманларидаги маҳаллаларда ёш рассомлар ва ҳунармандлар учун бадиий турар жойлар очилиши режалаштирилган.

«Модернизм 20/21». Тошкентда модернизм меъморчилигини сақлаш, қайта тиклаш ва мослаштириш

Grace (Италия) меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда жамғарма Тошкентда жойлашган 20-аср модернизми объектларини асраш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқмоқда.

Лойиҳа Тошкентнинг туристик харитасига ўтган аср 60-80-йилларида шаклланган муҳим меъморий қатламни баҳолаш, тиклаш ва киритиш методологиясини ишлаб чиқишга мўлжалланган. Тошкентда нафақат маҳаллий мутахассислар томонидан, балки халқаро маданий ҳамжамият вакиллари томонидан ҳам ноёб деб топилган ушбу даврга оид меъморий объектлар мавжуд.

Мазкур лойиҳани амалга оширгандан сўнг, Ўзбекистон пойтахтини биринчи «Модернизация пойтахти» деб эълон қилиш мумкин. Амалий тадқиқотлар асосида муҳим тарихий қатламни сақлаб қолиш замонавий методологиясини ишлаб чиқиш ёрдамида ушбу лойиҳа модернизм асрига тааллуқли бўлган Тошкент меъморий ёдгорликларига янги ҳаёт тақдим этиши ҳамда унинг жозибаси ва долзарблигини намоён этиши мумкин бўлади.

Лойиҳа мақсади – танланган объектларга ташқи жозибадорлик ва ёрқинликни тақдим этиш, пойтахт аҳолисини маданий ва ижтимоий йўналишларда ўсишини таъминлайдиган янги муҳитга эга бўлган ушбу биноларни функционал жиҳатдан такомиллаштириш. Бу меъморий ёдгорликларни сақлаб қолиш ва модернизация қилиш нафақат шаҳарни қулай, турли кўринишларга бой ва барқарор қилади, балки сайёҳлар учун ҳам жозибадорлигини оширади.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова:

«Сўнгги беш йилда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизнинг тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш ва жонлантириш, бой тарихимизни ўрганиш, илм-фан ва таълимни ривожлантириш, илмий ва маданий меросимизни асраб-авайлаш, уни кенг кўламда ўрганиш борасида улкан ишлар бажарилмоқда, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги давлат институтларидан бири дея тан олинган Жамғарма лойиҳалари, ушбу сўзларимнинг тўғридан тўғри исботи ҳисобланади».

Маданият ва санъат жамғармаси, Алишер Усмонов

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид