Ўзбекистон | 11:49 / 02.11.2021
3963
1 дақиқада ўқилади

Урганчда 30 минг долларга ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ҳамда ДХХ Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Жумладан, фуқаро Д.Ю. бошқа фуқарога тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Урганч шаҳар ҳудудида танишининг номида бўлган 2 сотих ер майдонини 30 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали расмийлаштириб, олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид