Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги Disneyland’дан 30 мингдан кўпроқ киши коронавирус сабабли ташқарига чиқарилмади
Хитойнинг Шанҳай шаҳридаги Disneyland кўнгилочар боғига ташриф буюрган 30 мингдан кўпроқ одам ташриф буюрувчилардан бирида коронавирус аниқлангани сабабли бир неча соат ташқарига чиқарилмади.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Шанҳай маъмурияти Disneyland’га борган аёллардан бирида уйига қайтгандан кейин коронавирус аниқлангани ҳақида маълумот олган. Шундан кейин дарҳол боғ раҳбариятига боғни ёпиш, у ердаги одамларни бирма-бир коронавирусга текшириб чиқиш буюрилган.
Боғга полициячилар ва тиббий ходимлар келиб, у ерда тест олиш учун мобил пунктларни ўрнатишган.
Маълумотларга кўра, ўн минглаб катталар ва болалар бир неча соатлаб тест топшириш учун навбатда туришларига тўғри келган.
Шанҳай маъмуриятида маълум қилинишича, “Диснейленд”да умумий ҳисобда 33863 киши коронавирусга тест топширган, улардан бирортасининг тести мусбат чиқмаган. Шунга қарамай, одамларга 14 кундан кейин қайта тест топшириш тавсия қилинган.
Хитой ҳукумати коронавируснинг мамлакатга кириши олдини олишга ва бирор ерда касалланиш ўчоғи қайд қилиниши биланоқ касалланганларни иҳоталашга ҳаракат қилмоқда. Мамлакатда ҳукуматнинг пандемия билан боғлиқ кўрсатмаларига амал қилмаётганлар ўз лавозимидан бўшатилмоқда ёки ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш билан жазоланмоқда.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025