Германиялик психологлар “Кальмар ўйини” сериали болалар учун зарарли экани ҳақида огоҳлантирди
Германия ОАВнинг хабарига кўра, мамлакатдаги боғча ва мактабларда сериалдаги хавфли ўйинларни такрорлаш ҳолатлари қайд этилган.
Германиялик психологлар “Кальмар ўйини” сериалини томоша қилиш кичик ёшдаги болаларда руҳий жароҳатлар ҳосил қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар берди DPA агентлиги.
“Телешоу айниқса 10 ёшдан кичик болалар руҳиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин”, – деди Бавария телерадиокомпаниясининг ОАВ бўйича эксперти Майя Гётц.
Мутахассисларнинг фикрича, “Кальмар ўйини”даги кўплаб зўравонлик саҳналари болаларда руҳий зўриқиш пайдо бўлишига олиб келади.
“Болалар сериалдаги зўравонлик саҳналаридан жамиятга нисбатан танқид билдириш усули сифатида фойдаланилганини тушунмайди”, – деди Гёте университетининг болалар ва ўсмирлар психотерапияси бўлими бошлиғи Майне Катаюн Линденберг.
Унинг қўшимча қилишича, сериал болаларда тажовузкорлик кучайишига олиб келиши мумкин. Германия ОАВнинг хабарига кўра, мамлакатдаги боғча ва мактабларда сериалдаги хавфли ўйинларни такрорлаш ҳолатлари қайд этилган.
Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериали омон қолиш ҳақида бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.
Мавзуга оид
22:51 / 08.04.2023
Мудирага қонун талабларини четлаб ўтиб, болалар уйи очишга ким ёрдам берган?
18:50 / 01.06.2022
Ислом Каримовга ёзилган хат, сўм-купонлар, 7 ёшда 3-синф — болалик хотиралари
09:07 / 31.05.2022
Самарқандда боғча болалари иштирокида веломарафон ўтказилди — фотолар
14:56 / 17.05.2022