Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Meta номи эгаси Facebook’дан 20 млн доллар талаб қилди
Facebook корпоратив номланишининг Meta’га алмашгани компанияга кутилганидан қимматроққа тушиши мумкин. Аризонадаги ноутбуклар ва аксессуарлар сотиш билан шуғулланувчи Meta PCs фирмаси Meta савдо белгисига ҳуқуқни август ойидаёқ қўлга киритгани маълум бўлди.
Энди компания ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқини Марк Цукербергга 20 млн долларга сотмоқчи.
Meta PCs ҳаммуассиси Зак Шатт The Guardian нашрига компания ўтган йилнинг ноябрида рўйхатга олинганини айтиб ўтган. Орадан қарийб бир йил ўтгач, улар ўз фирмаси номини Meta PCs деб аташга расман рухсатнома олишган.
Ўтган ҳафтагача Facebook жамоасидан ҳеч ким компания номи Meta’га ўзгаришини билмаган. Шатт ҳам, унинг яна бир ҳамкори Жо Даржер ҳам номни камида 20 миллион долларга сотишларини таъкидлашмоқда.
Facebook’дагилар уларнинг Meta савдо белгиси учун зарур ҳужжатлари борлигини айтиб, Meta PCs’нинг маҳсулот белгиси бўйича петицияси ҳали қаноатлантирилмаган, деб ҳисоблашмоқда.
Шунингдек, зарурият туғилганда Цукерберг фойдаланса бўладиган кўплаб юридик туйнукчалар бор, масалан, маҳсулот белгисини бошқа мамлакатда рўйхатдан ўтказиб, бу йўлдан АҚШда легаллаштиришда фойдаланиш.
Ўтган ҳафтада Fаcebook компанияси ўз номини ўзгартириши ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади. Гарчи ижтимоий тармоқ платформаси Facebbok брендини сақлаб қолган бўлса-да, компаниянинг ўзи энди Meta деб аталади, сўнгги пайтлар Цукерберг кўп тилга олаётган VR/AR метаолами шарафига.
Мавзуга оид
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
08:40 / 26.03.2025