Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «снос»га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари пайтида қадимий қабртошлар топилди
2021 йил 2 ноябрь куни ижтимой тармоқларда Самарқанд аэропорти томонларда «снос»га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари пайтида тупроқ остидан қадимий қабр тошлари топилгани айтилган хабарлар тарқалди. Хабар юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича «Самарқанд халқаро аэропорти» МЧЖ ходимлари маълумоти асосида аэропорт ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида «снос» бўлган дала ҳовлилар ўрнида аниқланган қабр тошлар Самарқанд археология институти ва СамДУ тарих факультети ходимлари томонидан бориб ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 сантиметр бўлган сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани ва тошнинг усти ва ён томонларида «Бақара» сурасининг 254-, 256-оятлари туширилгани маълум бўлган. Дастлабки кўздан кечириш пайтида унда «Оқила биби» деган ёзув ёзилганлиги аниқланган. Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақланмагани учун қабртош тегишли бўлган шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олишнинг иложи бўлмаган.
Иккинчи қабртош ҳам сандиқ шаклида бўлиб, қора мармар тошдан ишланган ва унда ҳижрий 1049 (1659 йил) йил санаси битилган. Тошнинг ўлчами 116х37х25 сантиметр. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етганлиги сабали ҳозирча бу борада маълумот мавжуд эмас. Айни вақтда тадқиқот ишлари давом этмоқда.
«Қабртошлар «Самарқанд халқаро аэропорт» МЧЖ томонидан Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб келинди. Ҳозирда уларни тадқиқ қилиш ишлари давом этмоқда. Маданий мерос агентлиги томонидан ўрганишлар якуни бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз», дейилади агентлик муносабатида.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
21:09 / 15.05.2025