Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда маҳалладошининг уйидан тилла буюмларни ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида маҳалладошининг уйидан тилла буюмларни ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 октябр куни, Денов тумани Тотувлик маҳалласида яшовчи, Д.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 9 сентябр куни номаълум шахс яшаш уйидан 3 турдаги умумий қиймати 6 миллион 732 минг сўм бўлган тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Д.А.нинг маҳалладоши Ч.О. содир этгани аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Қайд этилишича, 2021 йил 16 октябр куни Денов тумани ИИБ томонидан Ч.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
11:20 / 02.05.2025
Деновда ҳайдовчи 32 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди
11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
14:13 / 16.02.2025