Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Ригага авиақатновлар сони оширилади
Uzbekistan Airways 2021 йил 12 ноябрдан бошлаб Ригага авиақатновлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.
Эндиликда, Тошкент - Рига - Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба - душанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Ушбу кунлардаги авиапарвозлар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт): Тошкентдан жўнаб кетиш - 09:30; Ригага келиш - 12:00; Ригадан жўнаб кетиш - 15:00; Тошкентга келиш - 23:00.
Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 425 539 сўмдан (багажсиз) ва 2 798 698 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 930 368 сўмдан (багажсиз) ва 4 477 669 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Бундан олдин, Тошкентдан Киевга парвозлар сони оширилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:49 / 12.04.2025