Ўзбекистон | 14:05 / 03.11.2021
1316
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи делегацияси Сурхондарёда бўлди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Европа Иттифоқи комиссиясининг бўлим бошлиғи С. Ринальди бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Европа Иттифоқи комиссиясининг бўлим бошлиғи С. Ринальди бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятида бўлган. Делегация аъзолари 1 ноябрь куни Европа Иттифоқи, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Тошкентдаги доимий ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Сурхондарёда амалга оширилган ишларга бағишланган тадбирда иштирок этган.

Ташриф давомида делегация аъзолари вилоят ҳокими билан ҳам учрашган. Учрашув чоғида Т.Боболов вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, географик имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, қўшни Афғонистон давлати билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритган.

Аввалроқ, Сурхондарёга Буюк Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, қуролли кучлар вазири Жеймс Ҳиппи ташриф буюрган ва «Айритом» чегара-божхона постидаги шароитлар билан танишган эди.

Мавзуга оид