Иқтисодиёт | 16:36 / 04.11.2021
18952
1 дақиқада ўқилади

“Капиталбанк” акционерларининг улушлари миқдорида ўзгариш бўлди

Тадбиркор Ойбек Турсунов “Капиталбанк”нинг қарийб 112,5 млн дона акцияларини сотиб олди. Айни пайтда у банк умумий акцияларининг 50 фоизига эгалик қилмоқда.

Фото: Капиталбанк

“Капиталбанк” АТБнинг 50 фоиз акциялари тадбиркор Ойбек Турсуновга ўтди. Бу ҳақда “Тошкент” республика фонд биржаси сайтида маълумот берилган.

Биржадан ташқаридаги савдо амалиёти 29 октябрь куни бўлиб ўтган ва тузилган битимга кўра, “Капиталбанк”нинг 112 490 703 дона оддий акциялари тадбиркор томонидан сотиб олинган. Бу – банк умумий акцияларининг 34,1 фоизини ташкил қилади. Расмий манбада харид қиймати очиқланмаган.

Spot маълумотига кўра, бунгача Ойбек Турсунов банкнинг 15,9 фоиз оддий акцияларига эгалик қилган ва айни пайтда унинг қўлида 164 927 890 дона оддий банк акцияси жамланган. Умумий ҳисобда тадбиркор “Капиталбанк”нинг 50 фоиз акцияларига эгалик қилмоқда.

2020 йил май ойида Ойбек Турсунов Uzcard'нинг 75 фоиз улушига эга бўлган, бироқ ўша йилнинг августида акцияларнинг 51 фоизлик назорат пакети Ўзбекистон Миллий банкига, яна 6 фоизи эса бошқа тўртта банкка ўтказилганди.

Мавзуга оид