Жамият | 14:10 / 04.11.2021
1846
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўзини департамент ходими деб таништириб фуқаронинг 30 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида ўзини департамент ходими деб таништирган шахс фуқаронинг 30 миллион сўм пулини ўзлаштириб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 24 сентябрь куни Термиз тумани М.Эштемиров маҳалласида яшовчи, С.С. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра, Термиз шаҳар Дўстлик маҳалласида яшовчи, И.Б. ўзини департамент ходими деб таништириб ишончига кирган. Сўнг жорий йил 24 апрель куни ҳунармандчилик қилиш учун туман банкидан 30 миллион сўм кредит чиқартириб, пулни ўзлаштириб кетган.

Қайд этилишича, жорий йил 19 октябрь куни И.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид