Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада янги мудофаа вазири тайинланди
Украина парламенти - Олий рада мамлакат бош вазири ўринбосари, вақтинча оккупация қилинган ҳудудларнинг реинтеграцияси масалалари бўйича вазир Алексей Резниковни мудофаа вазири лавозимига тайинлади.
Резников номзодини 276 депутат қўллаб-қувватлаган.
3 ноябрда рада ўз йиғилишида мудофаа вазири Андрей Тараннинг истеъфосини қўллаб-қувватлаган. Аввалроқ ушбу лавозимни 2020 йилдан бери эгаллаб келган Таран истеъфога чиқиш ҳақида ариза топширган.
Бундан ташқари, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт вазири Алексей Любченко, бош вазир ўринбосари, оккупация қилинган ҳудудларнинг реинтеграцияси масалалари бўйича вазир Алексей Резников, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий захиралар вазири Роман Абрамовский ўз лавозимларидан бўшатилган.
Украина конституциясига кўра, президент ташқи ишлар ва мудофаа вазири лавозимларига номзодларни парламентга тасдиқлаш учун илгари суради. Ҳукуматнинг қолган аъзолари бевосита рада томонидан тайинланади. Вазирлар ҳам парламент томонидан бўшатилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025