Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Ўзбекистонга 83 миллион евро миқдорида грантлар ажратади
Тошкент шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа иттифоқининг мамлакатдаги делегацияси билан биргаликда ривожланиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича «Ўзбекистон-ЕИ» кичик қўмитасининг ташкил этилган 4-йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув кун тартибидаги асосий масалалар 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур доирасида Европа комиссияси билан икки томонлама молиявий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишларидан иборат бўлди.
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва “яшил ўсиш”, суд ҳамда транспорт-логистика тизимларининг бошқарув самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш, инвестициявий муҳитни юксалтириш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларида лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Европа томони Европа комиссиясининг 2021-2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида “Team Europe” ташаббуси доирасида Европа иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Музокаралар якунида Европа комиссиясининг 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастури доирасида қўшма ташаббусларни жадаллаштириш ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишилди.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
09:40 / 16.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ажратиладиган грантни бекор қилди
20:51 / 15.04.2025