Даҳшатли ва кўзни қамаштирувчи табиат ҳодисаси: энг таъсирли 10та қум бўрони фотосуратларда
Тез-тез қум бўронлари ҳодисаси рўй берувчи мамлакатлар аҳолиси бунинг аслида қўрқадиган жойи йўқлиги, асосийси ўзини қандай тутишни билиш кераклигини таъкидлашади.
Бўрон яқинлашаётганини гўё тўсатдан бўшлиққа тушиб қолгандек, атрофда вужудга келган ақл бовар қилмас сукунат ҳисси орқали олдиндан тушуниш мумкин. Бу сукунат инсонда тушунтириб бўлмас ҳавотир уйғотади. Бироқ тез орада сабаб узоқда эмаслигини англайсиз. Уфқда кичик булут пайдо бўлади, бир неча дақиқа ўтгач эса туманли, тўқ рангдаги булутга айланади.
Нима қилиш керак? Асосийси – ваҳимага берилмаслик. Бундай катта кўламли ҳодиса билан курашиш маънисиз. Табиатнинг қўли баланд келиши аниқ, шунинг учун ишончли жой топиб, бўрон ўтиб кетишини кутиш керак.
Агар аҳоли яшаш пунктидан ташқарида бўлсангиз, у ҳолда хароба, автомобиль ва катта ўлчамдаги тошлар бошпана ролини бажариши мумкин. Шамол турган тарафдан қочиб, яшириниш керак бўлади. Кўз, оғиз ва бурунни чанг ҳамда қумдан ҳимоя қилиш учун исталган кийим билан бошни ўраш керак. Мато орқали нафас олинг. Акс ҳолда чанг ўпка ва бурун-ҳалқумга киради.
Бўронлар кўпинча ўтаётган циклонлар туфайли юзага келади. Йилнинг иссиқ даврида атмосфера босимининг пастлиги ҳам кенг тарқалган сабаблардан биридир. Қизиган қумлар ҳавони жуда иситиб юборади ва юқорига кўтарилади. Унинг ўрнини эса ақл бовар қилмас тезликдаги совуқ оқим эгаллайди. Бу қум бўронларига айланувчи маҳаллий циклон ҳосил бўлишига олиб келади.
Айнан шунинг учун ҳам чўлларга яқин жойлашган аҳоли пунктлари учун қум бўронлари – одатий ҳолат. Шунга қарамай, бу жуда ҳаяжонли манзара. Қуйидаги суратлар фалокат фильмлари саҳналарига ўхшайди.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
10:27 / 02.11.2024
Ин қуришга хомашё, сузиш учун сол: ёввойи табиат пластикка қандай қилиб мослашди?
15:46 / 30.10.2024