Ҳужжатларда мебел қоғозлари деб кўрсатилган 1,5 млрд сўмлик гулқоғозлар фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уриниш фош этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан «Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган юк контейнери юк ҳужжатларига асосан кўздан кечирилди. Натижада, контейнерларда ҳужжатларда «мебел қоғозлари» дея кўрсатилган товарлар умуман йўқлиги, уларнинг ўрнида қиймати 1 млрд 544 млн сўмлик 7 356 ўрам гулқоғозлар борлиги фош этилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 176,8 млн сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, божхона пости орқали олиб кирилаётган қиймати 1,3 млрд сўмдан ортиқ бўлган ноқонуний товарлар ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
13:03 / 30.04.2024
Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
07:24 / 27.02.2024
Тошкентда ёнғин ичида қолган мебел цехидан 5 нафар ишчи қутқарилди
07:59 / 09.08.2023
Малайзия мебел ишлаб чиқарувчилари Фарғонада янги лойиҳани амалга оширади
10:59 / 10.09.2022