Ерда ҳам, осмонда ҳам чанг. Тошкент манзаралари
Ўзбекистонда 4 ноябрь куни кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси юз берди.
Пойтахт Тошкентда 5 ноябрь куни ҳам ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб турибди.
Кўтарилган чанг туфайли атрофни кўриш даражаси чекланган. «Ўзгидромет» ҳаводаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробарга ошганини билдирган. Прогнозларга кўра, пойтахтда чангли туман жума куни ҳам сақланиб қолади. Қисман булутли, ёғингарчилик кутилмайди.
Нафас олишда муаммолар юзага келган пойтахт аҳолиси тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишни бошлади, ССВ аҳолига чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмасликни тавсия қилган.
Энергетика вазирлиги чанг бўрони сабаб «Марказ» нимстанцияси ўчиб қолгани ва бу насосларнинг ишлашига таъсир қилгани, натижада Тошкент шаҳри аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншоотида носозлик юз берганини маълум қилди.
Шаҳарда кўчалар, автомобиллар ва бошқа турли объектлар чанг қатлами билан қопланган. Чанг ҳатто ёпиқ деразалар орқали бинолар ичига кириб, ичкарида ҳам сезилган.
Kun.uz фотомухбири Тошкентда ҳамон кузатилаётган чанг бўрони оқибатлари акс этган суратларни тақдим этди.
Мавзуга оид
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024