Спорт | 11:33 / 06.11.2021
5400
2 дақиқада ўқилади

7 ноябр куни Самарқандда учинчи марта хайрия яриммарафони мусобақаси ташкиллаштирилади

Samarkand Half Marathon — Маданият ва санъат жамғармаси томонидан Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил қилинувчи, ҳар йили ўтказилувчи хайрия пойгасидир.

Фото: Kun.uz

Пойгада нафақат Ўзбекистон, МДҲ ва жаҳон давлатларидан профессионал ва ҳаваскор спортчилар, соғлом ҳаёт тарзи кечираётган оддий фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин.

7 ноябр куни соат 8:50 да Ислом Каримов номидаги майдонда мусобақаларнинг расмий очилиши бўлади ва 9:00 да 10 км масофага югуришга старт берилади. 9:05 да ярим марафон масофаси — 21,1 кмга югуриш бошланади.

Тушгача бу икки масофада мутлақ ғолиб ва совриндорлар тақдирланади.

Соат 12:15 да ҳаваскорлар болалар ва ўсмирлар учун 2 км масофага югуриш учун старт берилади. 12:45 да эса скандинавияча «Шимолий юриш» мусобақасига старт берилади.

Шундан сўнг 21,1 км масофага югурган спортчиларни тоифалар бўйича тақдирлаш, 2 км масофага югуриш ҳамда «Шимолий юриш» мусобақаларининг мутлақ ғолиблари ва совриндорларига медал топшириш маросими ўтказилади.

Фото: Kun.uz

Samarkand Half Marathon’ни ўтказишдан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги аутизмдан азият чекувчи болалар интернатларидан бирида бадиий студия очишга йўналтирилади, хоҳловчилар учун эса маъруза ва семинарлар ҳам ўтказиш режалаштирилган. 

Ўтган йили хайрия пойгасига 1 ноябрь куни старт берилган эди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид