Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши рейтингида биринчи ўринга чиқди

Фото: Kun.uz
Ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича онлайн рейтингда Ўзбекистон биринчи ўринга чиқди. Кейинги ўринларда Ҳиндистон ва Хитой давлатлари турибди.
Шунингдек, кучли ўнталикдан қўшниларимиз Қирғизистон (4-ўрин) ва Тожикистон (9-ўрин) ҳам ўрин олган.
Маълумот учун, 4 ноябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, хусусан Тошкент шаҳрида ғайриоддий чанг бўрони бошланди.
«Ўзгидромет»нинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини ифлослантирувчи моддалар таҳлилини юритувчи автоматик стационар кузатув постларида чанг миқдори кескин кўтарила бошлаган. Аввалига чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 баробарга, кейинроқ маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилгани қайд этилган.
Республика ҳудудида 12 ноябрь кунига қадар ёғингарчиликлар (жанубий вилоятлардан ташқари) кузатилмаслиги сабаб, атмосфера ҳавосида чанг-ғуборларнинг яқин кунлар ичида сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Мавзуга оид

20:10 / 11.03.2025
ЖССТ: Ҳар йили ҳаво ифлосланиши оқибатида 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда

12:54 / 04.03.2025
Қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди

15:31 / 12.02.2025
Эковазирлик нега иссиқхоналар атрофидаги ҳавони тоза деб ўлчаганини изоҳлади

15:38 / 10.02.2025