Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида хайрия яриммарафони ўтиши туфайли 7 ноябр куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon халқаро хайрия яриммарафони ўтказилиши режалаштирилган. Марафонни намунали ташкил этиш, хавфсизликни сақлаш мақсадида айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Самарқанд шаҳар ҳокими фармойишига кўра, 7 ноябр куни соат 6:00 дан 15:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўча ва ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан тўхтатилади ва марафон иштирокчилари ҳаракатланиб бўлган кўчалар очиб борилади:
- Регистон кўчасининг «Нон бозорчаси» олдидан Университет хиёбонигача бўлган қисми;
- Даҳбед кўчасининг Регистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рўдакий кўчасигача бўлган қисми;
- Боғимайдон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Қўшҳовуз кўчасигача бўлган қисми;
- Имом Бухорий кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисми;
- Мароқанд кўчасининг Имом Бухорий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ибн Сино кўчасигача бўлган қисми;
- Чорраҳа кўчасининг Даҳбед кўчаси билан туташмасидан Бибихоним кўчасигача бўлган қисми;
- Руҳобод кўчасининг Регистон кўчаси билан туташмасидан Амир Темур мақбараси орқали Университет хиёбонигача бўлган қисми;
- Университет хиёбони;
- Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бўстонсарой кўчасининг Рўдакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача бўлган қисми;
- Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчасигача бўлган қисми;
- Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисми;
- Мирзо Улуғбек кўчасининг Абдураҳмон Жомий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Бўстонсарой кўчасигача бўлган қисми;
- Ибн Сино кўчасининг Рўдакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Ойдин йўл кўчасигача бўлган қисми;
- Воҳид Абдуллаев кўчасининг Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан Ҳазрати Хизр масжид-мажмуасигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов кўчасининг Ҳазрати Хизр масжид-мажмуасидан Шоҳи Зинда кўчасигача бўлган қисми;
- Шоҳи Зинда кўчаси «Сиёб деҳқон бозори»дан Улуғбек расадхонасигача бўлган қисми.
Samarkand Half Marathon халқаро хайрия яриммарафонида иштирок этиш учун 2163 нафар киши рўйхатдан ўтган:
2 километрлик масофага – 880 нафар;
10 километрлик масофага – 733 нафар;
21,1 километрлик масофага – 450 нафар;
«Шимолча юриш» (2 километрга скандинавча юриш) – 100 нафар;
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025