Замбиянинг катта қисми электрсиз қолди
Бу охирги икки ой ичида деярли бутун Замбия ҳудудида электр таъминоти узилиши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир.
Электр тармоқлари объектларининг бир қисми ишдан чиққани сабабли Замбиянинг катта қисми электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Zambia 24 портали хабар берди.
“3 ноябрдан буён давом этаётган электр таъминоти узилиши кучли ёмғирлар натижасида асосий нимстанцияларда юзага келган носозликлар билан боғлиқ. Шунингдек, магистрал электр узатиш линияларига дарахтлар қулаши қайд этилган”, дейилади Zesco давлат энергетика компанияси хабарида.
Бу охирги икки ой ичида деярли бутун Замбия ҳудудида электр таъминоти узилиши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир.
8 октябрь куни ҳам авария натижасида Замбиянинг катта қисми, пойтахт Лусака шаҳри ҳам электрсиз қолганди. Ўшанда “Шимолий Кариба” ГЭСидаги қурилма ишдан чиққанди.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024