Чангли об-ҳаво “Яшил макон” дастури қанчалик зарурлигини кўрсатди — президент
Кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган туманлар ҳокимлари қатъий огоҳлантирилди.
Президент бир ҳафта олдин ўтказилган селектор йиғилишида айтилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида бугунги йиғилишда яна бир тўхталиб ўтди.
“Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак – вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўз ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Мурожаатлар билан чиқсин ҳар бир ҳоким ўз ҳудудига.
Бунда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш қилинган ишлар ўз-ўзидан билиниб қолади. Энди ёлғон гап сўзлар ўтмайди. Масалан, бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришди. Лекин, Сурхондарё, Сирдарё (1 фоиздан) ва Хоразм (2 фоиз) вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолмоқда.
Шу билан бирга, Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимлари қатъий огоҳлантирилади.
Шу билан бирга, вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз режалари бажарилишига жавоб беради. Ҳар бир вазирлик ва идора, вилоят ёки туман ва шаҳар ҳокими ўзига мажбурият олиши шарт”, – дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024