Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кальмар ўйини” сериалининг давоми суратга олинади
Бутун дунёда шов-шув бўлган “Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсуми суратга олинади. Сериал режиссёри Хван Дон Хёк сериалнинг давоми ғояси устида иш бошлаганини маълум қилди. Унинг айтишича, сериалнинг иккинчи мавсумини суратга олиш қарори томошабинлар талаби билан боғланган.
“Мухлислар томонидан талаб ва қистов шунчалик катта бўлдики, сиз бизга бошқа имконият қолдирмаяпсиз! Айтишим мумкин, сериалнинг иккинчи мавсуми аниқ бўлади”, деб айтган режиссёр.
Ўзининг беаёв саҳналари сабабли танқидга ва баъзи давлатларда тақиққа учраган сериал Netflix стриминг сервисида 17 сентябрда намойиш қилина бошланган. Сериал томошабинлар орасида тезда оммалашиб, томоша қилиниши бўйича дунё етакчисига айланган.
Аввалроқ психологлар корейс сериали болаларга руҳий жароҳат етказиши, жумладан уларда тунги қўрқувга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиришган. Бундан ташқари, баъзи давлатларда катталар ва болалар сериал мотивлари бўйича ўйинлар уюштира бошлашган. Хавфсиз интернет лигаси сериални томоша қилгандан кейин баъзиларда ундаги шафқатсиз ўйинларни ҳаётда қайтариш ғояси пайдо бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериали омон қолиш ҳақида бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.
Мавзуга оид
15:33 / 17.08.2024
Сериал учун рухсат олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган шахс ушланди
16:41 / 22.12.2023
Тошкент вилоятида Cinema Park эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
10:26 / 01.12.2023
Қозоғистонда гиёҳвандлик моддалари қандай тарқатилади? «Фирибгарлар» ижодкорларидан янги сериал
08:44 / 29.10.2023