Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий халқаро аэропортида 200 йўловчи тўпланди. Уларга ҳам жадвалда бўлмаган рейсга чипта сотилган
2021 йилнинг 8 ноябрь куни тушдан кейин Навоий халқаро аэропортида Россияга учиб кетмоқчи бўлган, бироқ рейси жадвалда бўлмаган 200 нафар одам тўпланган. Ҳолат бўйича Uzbekistan Airports изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 8 ноябрь куни Россиянинг IFly авиакомпанияси томонидан Навоий-Москва ҳамда Навоий-Санкт-Петербург йўналишлари бўйича парвоз қилиш ниятида Навоий халқаро аэропортига 200 нафар йўловчи келган. Лекин бу рейслар жадвалда бўлмаган.
Таъкидланишича, йўловчилар авиачипталарни “Восток Бухоро” компаниясининг Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган турли филиалларидан харид қилганини айтишган.
Навоий аэропорти ходимлари чипталарни сотган компания билан боғланиб, йўловчиларга керакли маълумотларни етказишни ва вазиятни бартараф этишни талаб қилган. Компания вакиллари барча йўловчиларга чипта пуллари қайтарилишини билдирган.
2021 йилнинг 3 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича жадвалда йўқ бўлган рейсга чипта сотилгани маълум бўлганди. 4 ноябрь куни эса Урганч халқаро аэропортида шу каби ҳолат кузатилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 28.04.2021
Маҳаллий авиарейслар чипталари 20-30 фоизга арзонлашади — Транспорт вазирлиги
11:43 / 25.02.2021
Навоий халқаро аэропорти МДҲ аэропортлари ассоциацияси томонидан тақдирланди
22:49 / 25.07.2020
Россиядан Ўзбекистонга тижорат авиарейслари амалга оширилмоқда
15:35 / 26.06.2019