Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Психотроп моддаларни очиқчасига сотиш урфга айланиб боряпти» — Алишер Саъдуллаев билан жонли суҳбатдан муҳим иқтибослар
Kun.uz ёшлар каналида Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев билан бўлиб ўтган жонли суҳбатдан муҳим иқтибосларни тақдим этамиз.
Kun.uz ёшлар канали 7 ноябр куни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев билан жонли суҳбат ташкил этди. Kun.uz жонли аудиочатда ҳукуматдаги энг ёш раҳбар томонидан айтилган энг муҳим иқтибосларни жамлади.
«Ёшларнинг хоҳиш-истаги олдингидек ҳоким, вазир ёки бошқа мутасадди раҳбарларнинг қабулига келиб ҳал қилиниши керак эмас, уларнинг мурожаатларини тўғридан тўғри йўналтира оладиган тизим бўлиши керак».
«Тизим ривожланиши учун у инсон омилидан холи ва рақамлашиши керак. Биз ҳозир тизимни максимал даражада рақамлаштиряпмиз».
«Тил ўрганиш, билим олиш истагида бўлган, аммо имконияти чекланган ёшлар «Ёшлар дафтари» платформасида рўйхатдан ўтиб, бепул таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари мумкин. Бу учун 100 миллиарддан ортиқ маблағ ажратилган».
«Вақти келиб, бошқарма бошлиқлари очиқ танловдан ўтиб, кейин вазир ўринбосари ёки вазир даражасига етишади».
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имконият яратиш яхши. Лекин имкониятни тўлиқ яратишимиз керак. Унга ишлаш тартиби, ишлаш тизими, ойлиги, ижтимоий таъминотини нормаллаштириш, умуман, ёшлар ривожланиши учун «карьеравий ўсиш»ни яратиб беришимиз керак, агар бу бўлмаса, ёшлар кетиб қолади».
«Ҳар бир туманнинг ўз бюджети бор. Улар ўзининг билимли ёшларини қўллаб-қувватлаши керак. Энди туман ҳокимлари орттирилган бюджет маблағлари орқали талабаларни қўллаб-қувватласин».
«Агар Оксфорд, Ҳарвард каби жаҳон университетларидан зўр бир кадрни олиб келиб, унга битта компютер билан принтерни бериб, шу текстни ёзсанг, мана шу сени ишинг деб кўрсатсангиз, тўғриси, унинг мотивацияси «ўлади». Унинг учун мотивация — қайсидир соҳани ислоҳ қилиш, таълимда ёки иқтисодда нимадир ўзгартириш киритиш. Биз мана шундай ёндашувни шакллантира олсак, давлат бошқарувига ёшларнинг келиши кўпаяди».
«Нимага баъзи ҳудудларда ногирон болалар кўпайяпти? Биз ногирон чақалоқлар кўпайишига қарши курашишимиз керак, таҳлил қилишимиз керак. Боиси, эртага улар потенциал муаммоли шахс бўлиб етишиб чиқади. Бу бўйича таҳлиллар бор, лекин уни очиқлаш масаласи ҳали чала ётибди».
«Менинг охирги йиллардаги энг оғриқли муаммом – психотроп моддалар. Сўнгги пайтларда шаҳарда психотроп моддаларни очиқчасига сотиш урфга айланиб боряпти».
«Ёшлар порталига кириб, барча вазирлик, идораларга мурожаат қилиш ва ўз ғояларини юбориш тизими йўлга қўйилди. Шунингдек, ёшлар учун йил давомида яратилган имкониятлар ва улардан фойдаланиш тизими яратилган».
«Ёшларнинг сиёсатга кириб келишида, биринчи навбатда, уларни сиёсатга тўғри тайёрлаб, давлат бошқарувига тайинлаш механизми энди пайдо бўляпти».
Ёшлар, кейинги суҳбатлар ким билан бўлишини хоҳлайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Мавзуга оид
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
20:46 / 28.06.2024
Героиндан дезоморфингача – Тошкентда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд модда йўқ қилинди
12:09 / 11.08.2022
“Жадидлар” тўплами. Бу ташаббус нега бирдек илиқ қарши олинмади?
20:27 / 08.08.2022