Жамият | 15:00 / 10.11.2021
8229
2 дақиқада ўқилади

“Мусофир юртга умид билан келгандим” – бемор юртдошимиз хорижда қийин аҳволда қолмоқда

3 фарзанднинг ота-онаси ҳозир Ҳиндистонда. Жигар кўчириш операцияси учун борган оила коронавирус сабаб барча маблағини ишлатиб бўлган ва 5 ойдан буён операция қилинмаган. Айни пайтда уларнинг ортга қайтиш учун ҳам, муолажани давом эттириш учун ҳам имкониятлари йўқ.

Ҳилола Раҳмонова Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида истиқомат қилади. Унда жигар циррози ташхиси аниқланган ва узоқ муддатли даволанишлардан сўнг охирги имконият жигар кўчириш операцияси эканлиги айтилган. 3 фарзанди онасиз қолишини истамаган турмуш ўртоғи унга донорлик қилишга рози бўлади. Бундан 5 ой аввал оила барча имкониятларини ишга солиб Ҳиндистонга етиб боришган. Аммо у ерда кутилмаганда чорасиз вазиятда қолишади.

“Жигар кўчириш операцияси учун турмуш ўртоғим билан бирга Ҳиндистонга келган эдик. У менга донорлик қилмоқчи эди. Бу ерга келганимиздан кейин тўсатдан коронавирусга чалиниб қолди. 15 кун реанимация бўлимида ётишига тўғри келди. Жигар кўчириш муолажасига деб олиб келган барча маблағимизни уни даволатишга ишлатиб қўйдик.

Пулимизни ишлатиб бўлганимиз учун ҳали операцияни ўтказа олмадик.

Фарзандларим ҳали жуда ёш. Кенжам 2,5 ёшда, уларни соғиниб кетдим. Мусофир юртга умид билан келган эдик, қийналиб қолдик”, дея Ўзбекистондаги саховатли юртдошларига мурожаат йўллади бемор.

Ҳилола Раҳмоновага оид маълумотлар:

UzCard: 8600 0609 9721 5786 Раҳмонова Ҳилола номида

Сбербанк: 4817 7601 3106 7898 қариндоши Зулхумор Бобоева номида

Мавзуга оид