Урганчда автомашина юкхонасидан жуда катта миқдорда пул ўғирлаган шахс қидирилмоқда
Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида жуда катта миқдорда пул ўғирлаган шахс қидирилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси берган маълумотга кўра, 14 сентябрь куни Урганч шаҳридаги «Darital» савдо мажмуаси олдида турган автомашина юкхонасидан 95 млн сўм миқдорда пул ўғирланган.
Шу жойдаги видеокамерага олинган лавҳада бошида оқ шапка, эгнида спортча костюм ва шим кийган эркак кишининг пул солинган катта қутини кўтариб, олиб кетаётганини кўриш мумкин. Ушбу шахс ўғриликни содир қилганликда гумонланмоқда.
Тезкор қидирув тадбирларига қарамасдан, бу эркакнинг шахси аниқланмасдан қолмоқда. У бошқа вилоятда истиқомат қилувчи фуқаро бўлиши ҳам мумкин.
Хоразм вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлганлардан яқин орадаги ИИБга ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда. Маълумот берган кишининг шахси сир сақланиши кафолатлангани ва тегишли тартибда мукофотланиши айтилмоқда.
Мавзуга оид

12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025