Жаҳон | 23:26 / 10.11.2021
9549
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг сунъий йўлдоши бўлаги Халқаро коинот станциясига хавф солмоқда

Хитойнинг Fengyun-1C сунъий йўлдоши бўлаги 12 ноябрда Халқаро коинот станциясига яқинлашиши кутилмоқда. Айни вақтда коинот станциясини объект билан тўқнашувдан олиб қочиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Фото: esa.int

Гап 2007 йилда Хитой томонидан сунъий йўлдошларга қарши қурол синовлари вақтида нишонга олинган сунъий йўлдош ҳақида бормоқда. Қурилма бўлаги 12 ноябрда станцияга хавфли масофага яқинлашади. Айни вақтда объектлар траекторияларини ва уларнинг яқинлашиш кўрсаткичларини ҳисоблаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, Россиянинг парвозларни бошқариш маркази 10 ноябрда коинот станциясини фазовий чиқинди билан тўқнашувдан олиб қочиш бўйича манёврларни амалга ошириши ва бу мақсадда “Прогресс МС-18” юк кемаси ёрдамида станция баландлигини 1,2 километрга ошириши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу манёвр 12 ноябрда Crew Dragon кемасининг коинот станциясига туташишига халақит бермаслик учун эртароқ амалга оширилади.

Мавзуга оид