Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина беш мамлакатга 1 млн доза коронавирусга қарши вакцинани беғараз асосда беради
Аргентина соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда 20 ҳафтадан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари сони пасайиши қайд этилмоқда.
Аргентина ҳукумати беш мамлакатга AstraZeneca компаниясининг қарийб 1 млн доза коронавирусга қарши вакцинасини беғараз асосда беришга қарор қилди.
«Бирдамлик ва қардошлик тамойилларига асосланиб, Аргентина Мозамбик (450 минг доза), Сент-Люсия (18 минг доза), Сент-Винсент ва Гренадина (11 минг доза), Вьетнам (500 минг доза) ва Доминика (2 минг доза) давлатларига вакциналар партиясини тақдим этишга қарор қилди», дейилади мамлакат президенти имзолаган декретда.
Қайд этилишича, 1 ноябрь ҳолатига Аргентина аҳолисининг 75 фоизи вакцинанинг камида бир дозаси билан, 56,5 фоизи эса тўлиқ эмлангани ушбу қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Аргентина соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда 20 ҳафтадан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари сони пасайиши қайд этилмоқда.
Аргентина аҳолини эмлашни давом эттириш учун етарлича вакцина захирасига эгалиги таъкидланган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025