Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда антирекорд: бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 50 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди
Бир кун аввал 39 676та, бир ҳафта аввал эса 33 949та ҳолат қайд этилганди.
Германияда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 50 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди – бу пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади, деб ёзмоқда Spiegel.
Бир кун аввал 39 676та, бир ҳафта аввал эса 33 949та ҳолат қайд этилганди.
Охирги суткада 235та ўлим қайд этилган, бир ҳафта аввал 165 нафар бемор вафот этганди.
Ўз навбатида, коалицион ҳукумат ташкил этиш бўйича музокара олиб бораётган учта партия касалланиш ҳолатлари ўсишига қарамасдан умуммиллий фавқулодда ҳолат режимини узайтирмасликка келишиб олди. Аммо ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш режимини 2022 йил мартигача сақлаб қолиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025