Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 54 нафар ўқувчига «Вилоят ҳокими стипендияси» топширилди
Сирдарё вилоятида умумтаълим мактабларининг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари ўртасида математика, кимё, биология, физика, инглиз тили ва информатика фанларидан «Энг билимдон ўқувчи» фанлар олимпиадаси ғолибларига «Вилоят ҳокими стипендияси» топширилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Отабек Донабоев Kun.uz’га маълум қилди.
Жорий йилнинг апрел ойида ўтказилган фанлар бўйича олимпиаданинг вилоят босқичида синфлар кесимида жами 54 нафар ўқувчи ғолиб бўлган. Бугунги кунда улардан 6 таси 11-синфни битириб, талаба бўлди.
Ғолиб ўқувчиларга 2021 йил май ойи учун белгиланган стипендия тўлаб берилган эди. 2021 йил 10 ноябр куни 6 та 11-синф ўқувчиси учун июн ойи учун ҳамда 9-10-синф ўқувчилари учун декабр ойига қадар стипендия тантанали равишда топширилди.
Маълумот учун, вилоят босқичида биринчи ўринни олган ўқувчиларга бир йил мобайнида БҲМнинг 1 баравари миқдорида стипендия тўлаб борилади.
Аввалроқ, Cирдарёда «Вилоят ҳокими стипендияси» жорий этилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди
13:45 / 26.02.2025