Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Huawei ва ZTE қурилмаларидан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади
Қонунга кўра, бундан буён АҚШ федерал алоқа комиссияси (FCC) Хитой компаниялари қурилмаларидан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай аризани кўриб чиқмайди ва тасдиқламайди.
АҚШ президенти Жо Байден Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари қурилмаларидан фойдаланишни тақиқловчи қонунга имзо чекди.
Қонун лойиҳаси 28 октябрь куни АҚШ Сенати, ноябрь бошларида Вакиллар палатаси томонидан маъқулланганди.
Қонунга кўра, бундан буён АҚШ федерал алоқа комиссияси (FCC) Хитой компаниялари қурилмаларидан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай аризани кўриб чиқмайди ва тасдиқламайди.
FCC комиссари Брендан Каррнинг сўзларига кўра, комиссия 2018 йилдан буён Huawei компаниясининг 3 мингдан зиёд аризасини маъқуллаган.
Шунингдек, FCC Хитой компанияларига илгари берилган рухсатномаларни қайтариб олиши мумкин.
Март ойида FCC Хитойнинг бешта компаниясини миллий хавфсизликка таҳдид деб топганди. Булар Huawei, ZTE, Hytera, Hangzhou Hikvision Digital Technology ва Zhejiang Dahua Technology компанияларидир.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025