Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияга Беларусь ва Польша орқали кунига юздан ортиқ ноқонуний мигрантлар келаётгани маълум қилинди
Йил бошидан буён 9329 мигрант Беларусь-Польша йўналиши орқали Германия ҳудудига кириб келган.
Германияга Беларусь ва Польша орқали кунига юздан ортиқ ноқонуний мигрантлар келмоқда. Бу ҳақда DPA агентлиги ГФР федерал полициясига таяниб хабар берди.
Маълумот берилишича, 1 ноябрдан 11 ноябргача Беларусдан 1488 киши ноқонуний равишда кирган. Йил бошидан буён 9329 мигрант Беларусь-Польша йўналиши орқали Германия ҳудудига кириб келган. Улар биринчи навбатда ироқликлар, сурияликлар ва афғонистонликлардир.
Беларусь ва ЕИ мамлакатлари чегарасидаги миграцион инқироз ёзда, Беларусь президенти Александр Лукашенко ноқонуний мигрантлар оқимига қарши курашмаслигини айтганидан сўнг юзага келганди.
Польша чегара хизматида таъкидланишича, 8 ноябрдан бери республика чегараси яқинида 2-4 минггача муҳожир тўпланган. Улар Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга ҳаракат қилмоқда.
ЕИ мамлакатлари Минскни миграцион инқирозни атайлаб кучайтиришда айбламоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025