Спорт | 07:31 / 12.11.2021
6833
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда скейт ассоциацияси ташкил этилди 

Тошкентда «Скейт Ўзбекистон» ассоциациясини таъсис этиш бўйича конференция бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари, «Скейт Ўзбекистон» ассоциациясини ташкил этиш бўйича ташаббускорлар гуруҳи ва Миллий олимпия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Фото: Joe O’Shaughnessy

Конференцияда Азиз Аҳмедов бир овоздан «Скейт Ўзбекистон» ассоциацияси раиси, Камол Усмонов бош котиб этиб сайланди.

«Скейт Ўзбекистон» ассоциацияси қуйидаги спорт турларини ўз ичига олади: скейтбординг, роллерли конькида учиш, роллерда фигурали учиш, роллерда юқори тезлик, роликли конькида эркин услуб, шунингдек, эркин слалом, роллерда хоккей, роллер дерби, скутер, эркин скутер.

Юқорида кўрсатилган спорт турлари жаҳоннинг «World Skate» ассоциацияси таркибига киритилган бўлиб, бугунги кунда 160 дан ортиқ давлатда федерация ва ассоциациялар фаолият олиб бормоқда.

2021 йилда скейтбордингнинг икки йўналиш бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт тури 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Шунингдек, ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 олимпиадасига 12та лицензия олиш имконияти мавжуд, дейилади хабарда.

Мавзуга оид