Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия коронавирус тарқалиши бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бирига айланди
Германия COVID-19 тарқалиши бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бирига айланди. Бундан Worldometers сайтидаги маълумотлар дарак бермоқда.
12 ноябрь куни мамлакатда 48,1 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
Маълумот берилишича, Германияда вирус юқтиришлар сони ҳар икки ҳафтада икки бараварга кўпаймоқда. Мамлакатда аҳолининг 66 фоизи тўлиқ эмланган.
Суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланиши бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. Ўтган суткада мамлакатда 90 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.
Суткалик ўлим ҳолатлари бўйича Россия, АҚШ ва Украина етакчилик қилмоқда.
Пандемия бошланганидан буён дунё бўйича аниқланган ҳолатлар сони 253 млн 425 мингдан ошган, 5 млн 108 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025