Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:46 / 13.11.2021
3694
1 дақиқада ўқилади
Кейинги йилдан «Эл-юрт умиди» стипендиатларидан ўзбек тили ва адабиётини билиш талаб этилади
Стипендиатларга энди юридик шахслардан ташқари жисмоний шахслар ҳам молиявий кафил бўлиши мумкин бўлади.
12 ноябр куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Эл-юрт умиди» фондига оид бир қатор янгиликлар маълум қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Хусусан:
- Кейинги беш йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хорижга ўқишга юбориладиган талабалар сони 700 нафарга етказилади;
- Янги тартибга кўра, энди стипендиатликка номзодларни саралаш жараёнида уларнинг ўзбек тили ва адабиётини билиш даражасига ҳам эътибор қаратилади;
- Навбатдаги стипендия танлови 2022 йил январ ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда;
- Энди стипендиатликка номзодлар учун юридик шахслардан ташқари, жисмоний шахслар ҳам (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ёки уларга тенглаштирилган бошқа шахслар) молиявий кафил бўла олади;
- «Эл-юрт умиди» жамғармаси васийлик кенгашининг 2021 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ, 272 ўринга мўлжалланган навбатдаги 3-стипендия танловида 141 нафар номзод стипендиат деб эътироф этилган. Қолган ўринлар бўш қолган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
12:44 / 08.05.2025
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди
18:01 / 23.04.2025