Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар қамоқхоналарда ҳарбийларни ушлаб туришда айбланди
Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” жангарилари мамлакат қамоқхоналарида ҳарбийларни ушлаб турибди. Бу ҳақда Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ Twitter’да маълум қилди.
Сиёсатчи толиблар қамоқхоналарда ИШИД жангариларини ушлаб тургани ҳақида ёлғон гапираётганини айтган. Унинг таъкидлашича, қамоқхоналарда Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳарбийлари сақланмоқда. Солиҳ толиблар ҳамон қамоқхоналарга журналистларга ташриф буюришга рухсат бермаганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ “Афғонистон миллий қаршилик фронти” вакили Али Майсам Назарий толиблар ИШИД ва “Ал-Қоида” террорчилари билан яқин алоқаларни сақлаётганини айтган. Унинг айтишича, толиблар халқаро террорчилик билан чамбарчас боғланган бўлиб, улар ҳар куни ушбу террорчи гуруҳлар аъзоларига ёрдам кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025