Жаҳон | 19:40 / 15.11.2021
6967
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған ўзини дунё етакчилари орасида энг тажрибалиси деб атади

Фото: Turkish Presidency / AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг Чанақалъа вилоятида ёшлар билан учрашувда ўзининг дунё сиёсатидаги ўрнига баҳо берди. Унинг айтишича, бугунги кунда дунё етакчиларидан бирортаси тажрибалилик бўйича унга тенглаша олмайди.  

“Мен дунёни биламан. Ҳозирги дунё етакчилари ичида энг тажрибалисиман. Буни мақтаниш учун эмас, балки бошқа етакчилар орасидаги ўрнимни кўрсатиш учун айтмоқдаман. Чунки халқим ким кимлигини билиши муҳимдир”, деб айтган Туркия етакчиси.

Эрдўған 2003 йилдан 2014 йилгача Туркия бош вазири лавозимини эгаллаган. 2014 йилда эса у мамлакатда ўтган биринчи президент сайловларида ғалаба қозонган ва 4 йилдан кейин ўтган муддатдан олдин сайловларда янги муддатга қайта сайланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид