Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Беларусдан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетади
Аввалроқ Ироқнинг Iraqi Airways миллий авиакомпанияси Беларусь пойтахти Минскка парвозларни тикламасликка қарор қилганди.
Ироқ ҳукумати Польша ва Беларусь чегарасидаги ўз фуқароларини олиб чиқиб кетишни бошлайди. Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик вакили Аҳмад ас-Саҳҳофнинг сўзларига кўра, Беларусдаги вақтинчалик лагерларда 571 нафар Ироқ фуқароси борлиги аниқланган.
Аввалроқ Ироқнинг Iraqi Airways миллий авиакомпанияси Беларусь пойтахти Минскка парвозларни тикламасликка қарор қилганди.
Шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Минскка рейсларига Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини қўймаслигини маълум қилган. Бунга Польша-Беларусь чегарасидаги миграцион инқироз сабабчи.
Ёзда Беларуснинг Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарасида Ғарбий Европага ўтишга уринаётган Яқин Шарқ ва Африкадан қочқинлар оқими кўпайганди.
8 ноябрда Польша ва Беларусь чегарасида 2 мингга яқин қочқин йиғилгандан кейин вазият кескин тус олган. Польшалик ҳарбийлар қочқинларнинг чегарани ёриб ўтишга қаратилган бир нечта уринишларининг олдини олишган.
Мавзуга оид
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
16:59 / 06.03.2025