Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини қайта тиклашни бошлади
Ўзбекистон Мозори Шариф халқаро аэропортини тиклаш ишларини олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев маълум қилди.
Мозори Шарифга 30 нафар техник мутахассислардан иборат гуруҳ жўнатилган, улар объектни қайта тиклаш ишларини амалга оширади.
Балх вилояти губернатори Қудратуллоҳ Абу Ҳамзанинг сўзларига кўра, томонлар трансафғон темир йўли лойиҳаси, электр энергияси етказиб бериш учун кредит тақдим этиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Афғонистон авиация ва транспорт вазири ўринбосари Ҳасибулла Сурошнинг сўзларига қараганда, ўзбекистонлик мутахассислар билан барча авиация техникаси, диспетчерлар минораси, ўт ўчириш пункти, ёруғлик тизимлари ишини ташкил этишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, 83 нафар аэропорт ходими малака ошириш учун Ўзбекистонга келади.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган Туркий кенгаш саммитидаги нутқида Афғонистон масаласига яна бир бор тўхталганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
10:30 / 15.05.2025