Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина қишда Россиянинг бостириб кириш “эҳтимоли юқори”лиги ҳақида огоҳлантирилди
Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, Россия Украина билан шимолий, шарқий ва жанубий чегараларда 114 минг нафаргача ҳарбий хизматчи жойлаштирган.
Ғарб давлатлари разведкалари Украинани қишда Россия қўшинлари мамлакатга бостириб кириши “эҳтимоли юқори”лиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳозирда Украина билан чегарада юз мингдан ортиқ Россия ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган.
Ғарб разведкасининг хулосалари нафақат чегарада қўшинлар жойлаштирилгани, балки Россия президенти Владимир Путиннинг режалари тўғрисидаги қўшимча маълумотларга асосланган, деган Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр.
Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, Россия Украина билан шимолий, шарқий ва жанубий чегараларда 114 минг нафаргача ҳарбий хизматчи жойлаштирган.
Шу билан бирга, Россия Беларусь билан ўтказилган ҳарбий машғулотлардан сўнг "танклари, жанговар машиналари ва реактив тизимларини намойишкорона тарзда чегара бўйлаб жойлаштирган".
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025